Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманидаги "Ингичка" оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори - Алихожаева Назорат Арипходжаевна II даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланди.

×

 2022-11-12 16:42:17    264

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига (https://president.uz/uz/lists/view/5693) кўра мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа фидоийлари мукофотланди. Ана шундай эътирофга сазовор бўлганлар орасида Фурқат туманидаги "Ингичка" оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори - Алихожаева Назорат Арипходжаевна ҳам бор. Шарафли касб эгаси II даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланди. Фурқат тумани ҳокимлиги Назорат Алихожаевани юксак эътироф билан самимий қутлаб, аҳолини саломатлигини таъминлаш борасида келгусидаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилайди.