Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тумандаги 34 нафар хотин-қизлар фаоллари учун бугунги кунда зарурий бўлган планшет тарқатилди
2023-01-07 08:57:04 264
Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш ишларини комплекс ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан “оилабай” ишлаш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сони ва сифатини ошириш мақсадида “Маҳаллада ижтимоий хизмат модули”ни жорий этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган.
Фурқат туманидаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар билан таъминландилар.
Хотин-қизлар фаолларини махсус планшетлар билан таъминлаш аввалида масъуллар томонидан хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда “оилабай” тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритиш бўйича тавсиялар берилди.