Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қушчилик миришкор хонадонидаги 12 сотих иссиқхонасида -15,-20° совуқ об-ҳавога қарамай 300 минг туп кўчат етиштирмоқда

×

 2023-02-06 12:41:45    269

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги Қушчи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муроджон Султонов ташкил этган 12 сотих иссиқхонасида бугун аномал совуқ бўлишига қарамай эртаки 300 минг туп кўчат етиштирмоқда. 

Ўтган йили 50 нафарга яқин ёшларга иссиқхоначилик сир асрорларини ўргатган миришкор бу йилги совуқ об-ҳаво шароитида минимал сарф билан эртаки кўчат етиштиришда ўз тажрибасини улашиб келмоқда. 

Иссиқхонада эртаки помидор, совуққа чидамли гул кўчатлари навлари етиштирилмоқда. Етиштирилган ҳосил маҳаллий ва қўшни туман иссиқхоналарига етказиб берилади.
"Биз ўтиб олдик. Совуқнинг дастлабки кунида мослашув бироз қийин бўлди. Кўчат ниш уришидан иссиқхона ҳароратини бир маромда ушлашга ҳаракат қилдик. 4-5 ҳил навли помидор, 5-10 турдаги гул кўчатлари 10-15 см. га бўй чўзди. Келаси хафтадан иссиқхоначилар кўчат олиб кетишга келишади." - дейди Муроджон Султонов.

Миришкорга кўра, бодиринг кўчатлари етиштириш учун яна 10 сотихга яқин иссиқхона тайёрланмоқда. Хонадонда 3 сотих ерда биогомус ҳам етиштирилмоқда.