Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИГА КИТОБЛАР ЖАМЛАНМАСИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-02-14 10:02:06    301

PDF yuklash
Chop etish


Куни-кеча Фурқат тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан тумандаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларига турли хилдаги бадиий китоблар жамланмаси тарқатилди ва ушбу махалла фуқаролар йиғинларида бадиий китоблар бурчаги ташкил қилинди.

Фонд томонидан  тақдим қилинган бадиий китоблар Маҳалла фуқаролар йиғинларида ўз кутубхонасини ташкил қилиш, аҳолини китобга бўлган қизиқишини ортириш, маҳалла аҳлининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларнинг маънавий хазинахонасини янада бойитишга хиссасини қўшиш билан бирга, ушбу китоблар мутолааси одамларни ҳамиша эзгуликка чорлайди ва маърифатга ошно этади. Ёшларнинг қалбида юксак маънавиятни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг ўрни беқиёс.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бунинг исботидир.