Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кундан кунга обод масканга айланаётган "Абдулқаххор ота" зиёратгоҳида ободонлаштириш ва яшил маконга айлантириш ишлари олиб борилди

×

 2023-02-23 17:11:42    227

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фурқат тумани "Бекобод" манзилида жойлашган "Абдулқаххор ота" зиёратгоҳида ҳашар тадбирлари, ободонлаштириш ва яшил маконга айлантириш ишлари юқори савияда ўтказилди.

Тадбир аввалида нуронийлар, маҳалла оқсоқоллари, 200 га яқин ҳашарчилар иштирокида ушбу манзилда ўтганлар руҳига тиловат қилиниб, дуо ўқилди.  
Зиёратгоҳ бўйлаб, ариқ ёқалари, хиёбон ва қуриган дарахтлар ўрнига 1000 га яқин манзарали кўчатлар қадалди. Эски дарахтлар парвариш қилиниб, таги оқланди, ариқ-зовурлар тозаланиб, сўлим масканга айлантирилди.

Ҳашар қатнашчилари ва меҳмонлар учун 8 та қозонда ош дамланиб, дастурхонга тортилди.

Дастурхон атрофида жам бўлган ёши улуғлар юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, бирдамлигини сўраб, фотихага қўл очдилар.

Маълумот ўрнида, 2023 йил Баҳор мавсумида 334 минг дона манзарали ва мевали дарахт кӯчатлари, қаламчалари экиш ишлари режалаштирилган. Айни кунларда 4082 дона кӯчатлар экилди.