Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қарздор ота алимент ўрнига фарзандаларига уй берди

×

 2023-02-23 17:13:48    259

PDF yuklash
Chop etish


Бюронинг Фурқат тумани бўлими иш юритувида ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 06.04.2021 йилги қарорига кўра, қарздор И.А. дан ундирувчи И.У. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор алиментини вақтида тўламай келганлиги сабабли, давлат ижрочи томонидан унга қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда огохлантириш берилган.

Куни кеча қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан қарздор И.А. вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган алимент ўрнига ўзини номидаги Фурқат туманида жойлашган яшаш хонадонини ундирувчининг номига нотариус орқали расмийлаштириб топширди ва ундирувчи И.У.нинг аризасига асосан ижро ҳужжати тамомланди.

МИБ Фурқат тумани бўлими