Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат

×

 2023-03-30 16:35:48    321

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан  ислоҳ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи, янги конунларни  ишлаб чиқиш ва амалдаги-ларига замон талабларига мос равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиздаги изчил ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясини  жамиятдаги бугунги реал воқеликка мослаштиришни тақоза этмоқда.  Янги Ўзбекистон тараққиёт Стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини  янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар бу борада зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи конституциявий маконни янада таеомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига қўймоқда.  Бинобарин, Бош Қомусимиздаги ўзгаришлар “Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.  Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини  сўзсиз таъминлашга  қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттириш учун мустаҳкам пойдевордир. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасида 14-боб “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланиб, 5 та моддани ўз ичига олмоқда. Жумладан, 76-моддада “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади”. 77-моддада эса “Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради” деб қатъий белгилаб қўйилмоқда.Болаларнинг маънан, жисмонан ва ижодий томондан комил инсон сифатида камол топишида оиладаги муҳит яхши бўлиши, шу билан бирга давлат томонидан зарур шарт-шароит, имконият ҳам яратиб берилиши зарур. Шу маънода, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг бурчи, сифатида Конституцияда муҳрланмоқда.

Дилдорахон ХАЛИЛОВА,Фурқат тумани ФҲДЁ бўлими мудираси.