Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Берилган имкониятдан самарали фойдаланган фурқатлик Абдумўмин бугун ойига 15-20 млн. даромад кўрмоқда

×

 2023-03-31 08:39:20    327

PDF yuklash
Chop etish


Қишлоқ одамининг бўш вақти бўлмайди. Ишдан қайтгач томорқасида уймаланади, мол-ҳолга қарайди, қисқаси оиласига нафи тегадиган юмуш билан шуғулланади. Чунки унинг 5-6 сотих томорқаси бор. Таёқ экса тўрт кунда кўкарадиган, уруғ тушса беш кунда барг ёзадиган еримиз меҳнат қилсак бизни боқиши тайин. Агар қишлоқ кишиси бироз ижодкор ва ҳунарманд бўлса, унда атрофдагиларга ҳам катта наф келтиради. 

Худди шундай оилалардан бири бугун берилган имкониятдан самарали фойдаланиб, ойига 15-20 миллион даромадга эга бўлмоқда. Гап шундаки, "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини Беш эчки қишлоғида яшовчи Абдумўмин Ахроровга ўтган йили субсидия асосида инкубатор ускунаси берилган эди. Берилган ускунага тухумларни жойлаб, бедана очиришга эришди. Тинимсиз меҳнат эвазига бугун беданалар сони 8 мингга етиб, бутун оила даромад манбаига эга бўлди.