Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Аёли эъзозланган юрт"

×

 2023-04-04 22:19:22    371

PDF yuklash
Chop etish


Оила тинчлиги ва тотувлигини таъминлашда аёлнинг ўрни беқиёс. Шундай опа-сингилларимиз борки, ўзининг рафиқалик, оналик ва бекалик бурчини садоқат билан оқлаб, нафақат ўз хонадонида, балки жамиятда ҳам ҳурмат ва эътибор қозонишган. Комил фарзандлар ўстириб, элнинг олқишини олишган.

Бугун Фурқат тумани 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ана шундай жонкуяр, фаол ва ташаббускор хотин-қизлар учун байрам тадбири ва давра суҳбати ташкил этилди. 

“Аёли эъзозланган юрт” деб номланган байрам тадбирига маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари, турли соҳа ва тармоқларда муваффақиятга эришган хотин-қизлар ҳамда туман “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари таклиф этилди. 

Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зарифахон Алихаджаева очиб берди ва туманимизнинг энг фаол, мўтабар ва муҳтарам онахону опа-сингилларга ўзининг самимий тилакларини изҳор этди. 

Шунингдек, тадбир иштирокчиларини жамиятнинг “лидер аёллари” сифатида юртимизда кечаётган ўзгариш ва янгиланишларга бефарқ бўлмаслик, сиёсий, ижтимоий билимларни мустаҳкамлаб, ватанимиз ривожи учун муносиб ҳисса қўшишга чорлади.