Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ӯтди.
2023-04-11 17:09:14 348
Фурқат туманида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ёшлар сайли ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди.
Дастурда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида жадал ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этиб, Конституцияга киритилаётган янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Бош Қомусимизга ҳам халқимизнинг таклиф ва ташаббуслари билан бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда ва мазкур ўзгаришлар жараёнида ёшлар йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошаётгани, ёшлар билан бевосита боғлиқ 6 та моддаларнинг қўшилаётгани мазкур лойиҳага ёшларнинг қизиқишини оширмоқда.
Ёшлар сайли доирасида ташкил этилган концерт дастурида хушовоз хонандалар ҳамда сўз усталари иштирок этиб, йиғилганларга хуш кайфият улашди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда 3 мингдан зиёд иштирокчилар қатнашди.