Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Аёллар дафтари"га киритилган 14 нафар хотин-қизлар ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 2 нафар ёшларга меҳнат анжомлари берилди
2023-04-29 23:21:28 342
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда эҳтиёжманд, бандлиги таъминланмаган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида улар ана шу йўсинда ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.
Бугун ҳам “ Аёллар дафтари”даги 14 нафар хотин-қизлар ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 2 нафар ёшларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 май кунги 252-сонли қарорига асосан субсидия ажратилиб, замонавий тикув машиналари, моторарра ва мотокултиваторлар беғараз топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда, туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Учрашувда туман раҳбари томонидан аёл-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг оғирини енгил қилиш, кундалик ташвишларининг барҳам топиши юзасидан белгиланган тадбирлар жойларда давом этиши ҳақида таъкидланди.
Ҳоким ёрдамчиларига маҳаллаларда кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Маълумот ўрнида: Ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан жорий йилнинг апрел ойига қадар Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 587 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги аҳолига 8 млрд. 839 млн. сўмга яқин банк кредитлари ажратилган. Бундан ташқари субсидия асосида 30 нафар фуқарога 175 млн. сўмлик меҳнат анжомлари олиб берилди.