Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Учта қишлоқни боғлаб турувчи кўчаларнинг астфальтланиши натижасида аҳолининг кўп йиллик муаммоси ҳал этилмоқда

×

 2023-05-19 16:36:16    321

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан Фурқат туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда.

Жумладан "Томоша" маҳалласига қарашли Қурултой қишлоғидан ўтган умумфойдаланишдаги автомобил йўлининг 3 км қисмини жорий таъмирлаш, Гузар кўчасининг 2,5 км, Боғу бўстон кўчасининг 1,2 км, Мустақиллик ва Дўстлик кўчаларининг 1,2 км жами 7,9 км ички йўлларни  асфальтлаш ишлари учун 4 млрд сўмга яқин маблағлар ажратилган.

Учта қишлоқни боғлаб турувчи ушбу кўчаларнинг астфальтланиши натижасида аҳолининг кўп йиллик муаммоси ҳал этилмоқда.

Ҳозирда ушбу кўчаларда шағаллаштириш ишлари якунланиб, текислаш, асфалът ётқизишга тайёрлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бугунгача, "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғинида  "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида Мевазор кўчасининг 2,7 км, Шифокор, Дўстлик кўчаларининг 1 км ички йўллари астфальтланган. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1 дона трансформатор ўрнатилди. 5 та кўчаларга ичимлик суви тармоғи тортилиб, сув миноралари таъмирдан чиқарилди. Янгилари ўрнатилиши натижасида 353 та хонадонда яшовчи 600 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган.