Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат тумани ҳокимлиги маъмурий биносига 13.5 кВт. соат қувватга эга 20 дона қуёш панеллари ўрнатилди
2023-05-22 14:28:13 293
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фурқат тумани ҳокимлиги маъмурий биносига 13.5 кВт. соат қувватга эга 20 дона қуёш панеллари ва инвертор ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шу кунгача Фурқат туманидаги 9 та мактаб, 7 та давлат мактабгача таълим муассасалари, туман тиббиёт билашмаси, 6 та оилавий поликлиникалар бундан ташқари 9 та ижтимоий соҳа объектларида, 126 та хонадонларга ҳам қуёш панеллари ўрнатилиб, ишга туширилган.
Зеро, табиий ресурсларни тежаш ва оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.