Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Томоша" маҳалласида ичимлик суви таъминоти, электр энергияси сифати билан боғлиқ кўп йиллик муаммолар ҳал этилмоқда

×

 2023-05-27 17:11:22    189

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ўтган йилги иккинчи босқичида "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Мустақиллик, Гузар, Қурултой кўчаларига сув минораси ўрнатиш,  ичимлик суви тармоғи тортиш ташаббуси ғолиб деб топилган эди.
 
Мазкур тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 1 млрд 195 млн сўм маблағ эвазига, мавжуд сув минораси  таъмирдан чиқарилиб, 2 та сув минораси ўрнатилди. Мавжуд 2 та сув минорасини таъмирлаш ишлари якунланди. 

Бундан ташқари шу кунгача маҳаллада аҳоли вакиллари, маҳалладаги фаол тадбиркорлар билан биргаликда 3000 метрга яқин сув тармоқлари ториш ишлари амалга оширилди. Ушбу ташаббуслар самараси ўлароқ, маҳалладаги 500 та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлашга эришилмоқда. 

Жойларда мавжуд муаммоларнинг айнан фуқароларнинг талаб ҳамда таклифлари асосида ҳал этилаётгани кўп йиллик муаммолар ҳал этилишига хизмат қилмоқда.