Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Суд - ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар- адолатни таъминлашдаги асосий устундир

×

 2023-05-30 13:27:39    288

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги  йилларда  кенг  қамровли   демократик   ислоҳотлар   натижасида   жадал ривожланаётган янги Ўзбекистоннинг  халқаро  обрўси  ва  нуфузи  юксалиб бормоқда.  Ҳар  бир  соҳада  адолат  ва  қонун  устуворлигини  таъминлаш,  инсон қадрини  юксалтириш,  унинг  ҳуқуқлари  ва  қонуний  манфаатларини  ҳимоя  қилиш, суд  тизимида  одиллик  ва  шаффофлик  мезонларини  янада  мустаҳкамлаш - амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган энг асосий мақсадлардан саналади. Шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир ислоҳотнинг жамиятда самарали олиб борилишига қаратилган фаолиятни тоъғри ташкил этиш бўйича фикр-мулоҳаза юритилган. Бу йўналишнинг долзарблиги ХХI аср бошларида мамлакат ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа жабҳаларида юз берган ўзгаришлар, давлат ва ҳуқуқнинг моҳиятига оид янгича қарашларнинг пайдо бўлиши билан белгиланади.   Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Мустақил ва кучли суд ҳокимияти инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонунийликни қарор топтиришнинг асосий шартидир”. Мустақиллик йилларида юртимизда суд тизимини либераллаштириш ва инсонпарварлаштиришга қаратилган туб ислоҳотлар, ўлим жазосини бекор қилиш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, “хабеас корпус” институтини жорий қилиш, адвокатура  роълини  ошириш  соҳаларида  муҳим  қадамлар  қўйилди.

Сўнгги  йилларда  судларнинг  шаффофлиги  ва  очиқлигини  таъминлаш йўлида муҳим қадамлар қўйилди. Суд  ва  судялар  фаолиятининг  турли  соҳаларида  ечимини  кутаётган  бир  қатор муаммолар боълиб, бу муаммолар соҳа экспертлари томонидан ўрганилди ва уларни ҳал этиш бўйича муайян амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини устивор эканлигини  тасдиқловчи  яна  бир  норма қўшимча  терговнинг  бекор  қилиниши  бўлиб  ҳисобланади.  Бу  қоида конституциявий  норма - айбсизлик   презумпциясининг   мантиқий   ривожланиши бўлиб,  тортишув  ва  тарафлар  тенглиги,  ҳақиқатни  англаш  принсиплари  реал таъминланишига кафолат беради.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари институтининг ишончли кафолат этувчи муносабатлардан   яна  бири  бу албатта медиация -яраштириш институтини такомиллаштиришдир. Жисмоний  ва  юридик  шахсларга  ўзаро  низоларни  суддан ташқарида,  муқобил ҳал  этиш  имконининг  берилиши,  авваламбор,  фуқароларга низоларни қисқа муддатларда ечилишини, шунингдек, ортиқча маблағларнинг сарфланишига  чек  қўйилишини,  турли  оворагарчиликларни  олдини  олиниши  каби имкониятларни  беради.  Бу  вазиятдан  кутиладиган  натижа  эса,  тарафлар  орасидаги ўзаро  ҳурмат  ва  ишбилармонлик  муносабатларини  сақланиб  қолиниши  бўлиб ҳисобланади. 

Мамлакатимизда  олиб  борилаётган  ислоҳотлар  судяларимизни  қонун устуворлигини таъминлашда тинмасдан изланишига, тажрибаларини бойитиб  боришига, касбининг шарафлаш йўлида ҳеч қачон чарчамасликлари, судя деган улуғ номга доғ туширмаслик учун ўз халқига, давлати томонидан қабул қилинган Конституция ва қонунларга садоқатли бўлиш ҳам қарз, ҳам фарздир.

Суд томонидан кўриладиган ва якуний ҳал қилув қарорини чиқариш учун  асос бўладиган қонун ҳужжатларини ўзгариши, яъни у хоҳ техник ўзгариш бўлсин, хоҳ норманинг ўзгариши бўлсин бу факторлар ҳам суд томонидан ишни кўришга ва суд ҳужжатларни чиқаришда муҳим рўл ўйнайди. Мисол қилиб сўнгги ўзгаришларни кўриб таҳлил қилиб ўтамиз. Бу орқали суд томонидан кўриладиган ишларга оид қонун ҳужжатларнинг ўзгаришининг судга таъсири ва олдинги таҳрири билан фарқини кўришимиз мумкин. Мисол сифатида 2023 йил 11 апрел куни Ўзбекистон Республикасининг 829-сонли қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунда Маъмурий жавобгарлик тўгърисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақида баён қилинади. Кодекснинг 411-модда, 474-модда, 475-модда, 477-моддаларининг санкция қисмига бир қатор ўзгартириш киритилганини кўриш мумкин. Ушбу моддалардаги ўзгаришлар қуёдагилардир: «ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».

Бу бўлаётган ўзгариш яққол суд тизимига берилган ишонч дейишимиз мумкин. Суд тизимида дескирицион ваколатнинг кўпайиши, жазонинг миқдорини белгилаш бўйича ваколатнинг берилиши суднинг адолатли суд ҳужжатларини чиқаришида асосий рўл ўйнайди. Ҳар бир фуқаро, жавобгар, судланувчининг ҳолати, мотив ва мақсади ва бошқа факторларни ҳисобга олган ҳолда, бир турдаги қилмишнинг обекти, обектив томонлари бир хил бўлса ҳам жавобгарнинг ҳолати, жазонинг ўташга бўлган шароит ва вазиятига қараб, суд томонидан санкция қисмини қўллаш турли хил қўллаши мумкин.  Қонундаги бу каби ўзгаришлар суд тизимига берилаётган ишончдир.

 Хулоса қилиб айтганда ҳозирги кунда Янги Ўзбекистоннинг янги қиёфаси пухта ўйланган, аниқ мадсадли ва стратегик ислоҳотлар натижасида жаҳон майдонида ўз муносиб ўрнига эга бўлаётган давлатлар қаторидадир. Ишонамизки, Янги Ўзбекистон жаҳон майдонида ҳар қачон ҳам ҳар томонлама куч-қудратли, салоҳиятли ва тинч – фаровон мамлакатга айланади. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида  амалга  оширилаётган ушбу жараёнлар Президентимизнинг ташаббуси билан босқичма-босқич амалга оширилаётган    ислоҳотларнинг    ёрқин    ифодасидир.   


Элёржон Исмоилов Анорбоевич

Фуқаролик ишлари бўйича

Ўзбекистон туманлараро судининг раиси