Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани аҳолиси учун тиббиётни яқинлаштириш мақсадида тиббий кўрик ташкилланди

×

 2023-06-22 20:06:38    210

PDF yuklash
Chop etish


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда юртимиз бўйлаб кенг қамровда аҳолини эҳтиёжманд қатлами учун бепул тиббий кўриклар Фурқат туманида ҳам ўтказилди. 

"Бекобод" маҳалласида жойлашган "Абдулқаххор ота" зиёратгоҳида ташкилланган навбатдаги соғломлаштириш тадбирида минглаб аҳоли вилоят ихтисослаштирилган тиббий марказларининг малакали мутахассислари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокида чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўриклар натижасида 1210 нафар фуқаролар 30 нафар вилоят мутахассислари томонидан қамраб олинди. 880 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланган бўлиб, 12 нафари туман миқиёсидаги шифохоналарга ётқизилди. Юқори технологик операцияга муҳтож 7 нафар беморга

Республика ихтисослаштирилган марказида даволаниш учун ордер берилди. 1191 нафар беморларга амбулатор ёрдами кўрсатилди.  Оилавий поликлиникаларда 256 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди. 

Ўзининг беморлиги юзасидан малакали тиббий мутахассислардан керакли тавсиялар олган халқимиз вакиллари мамнун кайфиятда давлат раҳбари ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.