Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЎРГАНГАН КЎНГИЛ ЎРТАНСА ҚЎЙМАС

×

 2023-06-27 13:29:37    200

PDF yuklash
Chop etish


Орамизда айрим кимсалар борки, бировнинг ҳалол топган мол-мулкига кўз олайтиради ва жазога тортилади. Бироқ, пушаймон бўлиш ўрнига, яна шу ишга қўл уради. Фуқаро Э.А ҳам ана шундай ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилишдан орланмайдиган кимсалардан бири.   

Дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, 1966 йилда туғилган фуқаро Э.А муқаддам 4 маротаба судланиб, охирги маротаба жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2022 11 майдаги хукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2023 4 мартдаги ажримига кўра, ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 2 йил 3 ой, 12 кун муддатга ойлик иш ҳаққининг 20 фоизи миқдорида давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, жазо муддатини ўтаётган бўлса-да, ўзининг ўтмиш ҳаётидан тўғри хулоса чиқариб олмасдан яна жиноят содир этиш йўлига кириб, ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жиноятини содир этган.

Жумладан, фуқаро Э.А хавфли рецидивст бўлгани ҳолда ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2023 йил 10 июнь куни соат 18:30да Фурқат тумани “Шойимбек” МФЙда жойлашган И.Мнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ҳовлисида турган 2 миллион сўмлик велосипедни яширин равишда талон-торож қилиб, номаълум томонга қочиб яширинган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида жабрланувчи И.Мга тегишли велосипед Э.Адан ашёвий далил тариқасида олинган.

Шундай қилиб, фуқаро Э.А ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан хавфли рецидивист бўлгани ҳолда уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси  3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Нозимжон РАХМОНОВ,

Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси, капитан.