Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олинган қарзни қайтариш лозим
2023-07-06 16:33:24 224
Олинган қарзни қайтариш лозим
Айни вақтда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши ўз навбатида тадбиркорлар ишига кўмак бўлмоқда.
Албатта, олинган кредит қарзларни самарали ишлатиш ва шартнома шартларига кўра уни ўз вақтида тўлаб бориш ҳам зарур. Аммо айрим қарз олган шахслар томонидан бу борада эътиборсизликка йўл қўйилмоқда.
Жумладан, ФИБ Ўзбекистон туманлараро судининг 21.06.2023 йил кунги даъвони таъминлаш буйича ажримига асосан бюронинг Фурқат тумани бўлим томонидан қарздорлар М.Х., Н.Ю. ва М.М..лардан ундирувчи "FINANCE PARTNER MIKROKREDIT TASHKILOTI" МЧЖ фойдасига 51.620.000 сўм қарз ундириш ундирувни гаров мулки бўлган "Нексия" транспорт воситасига қаратиш мақсадида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида транспорт воситаси Данғара тумани, Бой бўта қишлоғидан топилиб, бюро биносига олиб кирилиши таъминланди.
Якунини ўйлаб-ўйламай мулкини гаровга қўйишга розилик берган мулк эгаси ҳам энди лолу хайрон.
МИБ Фурқат тумани бўлими