Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ташаббусли бюджет" натижасида мураккаб операциялар ўтказиш учун имконият яратилди
2023-08-02 12:07:08 220
Туман тиббиёт бирлашмасига вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан жорий йилда 343 млн сўм маблағ эвазига, 10 та функционал кроват, 4 та (ИВЛ) ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаси, 4 та кардиомонитор каби замонавий тиббий жиҳозлар берилган.
Бундан ташқари, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йилги биринчи босқичида тиббиёт бирлашмасига юқори технологик ва кам инвазив тиббий хизматни ривожлантириш учун лапораскоп аппаратини олиб келиш юзасидан таклифлари 3509 овоз билан ғолиб деб топилган.
Айни кунларда "Фуқаролар ташаббуси" жамғармаси ҳисобидан 1,2 млрд сўм маблағ эвазига Лапараскоп аппарати олиб келиб ўрнатилди.
Шу вақтга қадар лапараскоп аппарати йўқлиги сабабли махсус операциялар ўтказилмас эди. Эндиликда туманнинг ўзида ҳам лапароскоп усулидаги мураккаб операциялар ўтказиш учун имконият яратилди.
Ушбу жиҳозлар даволовчи шифокорларнинг ҳам муолажаларни бемалол олиб боришларига имкон беради.