Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида “Кексалар саломатлиги ойлиги” доирасида нуронийлар бепул соғломлаштирилмоқда
2023-08-16 13:24:33 259
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг қўшма қарорига асосан август ойи “Кексалар саломатлиги ойлиги” деб эълон қилинган.
“Кексалар саломатлиги ойлиги” доирасида Фурқат туманидаги оилавий поликлиникаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.
Тиббий кўрик доирасида малакали шифокорлар ҳудуддаги ногирон ва касаллиги оғир беморлар хонадонларига ҳам бориб тиббий хизмат кўрсатмоқдалар.
Тиббий кўриклар давомида турли касалликлар аниқланган беморларга амбулатор ва стационар даволанишларига йўлланмалар берилдмоқда.
Тадбир давомида жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан давра суҳбатлари ўтказилиб, кексаларга тўғри овқатланиш учун зарур тавсиялар бериб борилмоқда.