Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида келгуси йилги ғалла ҳосили учун жами 6 минг 222 гектар майдонга бошоқли дон экилади

×

 2023-08-21 16:32:04    198

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат туманида 2023 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Қолгандарё ММТП ҳудудидаги "Шерали Хамзаев" фермер хўжалигида 2024 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

Унда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида, сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги мутасаддилари ва фермерлар иштирок этишди.

Деҳқончиликнинг боши уруғдан - уруғ сифатли бўлса, ҳосил мўл бўлади дея таъкидлаган бошқарма бошлиғи семинар давомида уруғлик ғаллани тайёрлашда эътибор қаратиш зарурлиги шунингдек техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги, ғалла майдонларига берилаётган минерал ўғитлар, сув йўларини тартибга келтириш, суғориш отрядлари ишини тўғри ташкил этиш борасида соҳа вакилларига тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Семинар сўнгида жонлиқ сўйилиб, хатми Қуръон ўқилди. Унда 2024 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумининг серҳосил, эзгу ниятда бошланиши, ишларнинг баракотли бўлиши сўралди ҳамда бошланган иш хайрли ва баракали бўлишини тилаб буғдой уруғлари ерга сочилди.

Туманда, 2024 йил ҳосили учун 6 минг 222 гектар майдонга бошоқли дон экинларини экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 1 минг 346 гектари очиқ майдонга, 4 минг 876 гектари эса ғўза қатор орасига экилиши белгиланган.

Шу билан бирга, туманда жами 10 та ғалла экиш отрядлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир отрядга масъул малакали мутахассислар бириктирилган.