Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш саккизинчи сессиясида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди
2023-08-26 09:05:03 189
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия давомида,
➖ Жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани суди раисининг Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти бўйича амалга оширган ишлар хусусида;
➖ Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раисининг туман фуқароларини ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида;
➖ Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раисининг фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти ҳақида;
➖ Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида;
➖ Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 6 ойлик ижроси ҳамда жорий йил 6 ой давомида туман маҳаллий бюджетига шаклланган қўшимча манбаалари тўғрисида;
➖ Фурқат туманида 2023 йилда коллектор тармоқларини тизимли таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш хақида;
➖ Фурқат туманидаги эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар, қарорлар ижроси депутатлар томонидан саволлар ва қизғин муҳокамаларга уланди. Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессияси туман Кенгашининг фейсбук ижтимоий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.