Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида ll устозлар миллий форуми ўтказилди
2023-08-26 17:27:09 222
Фурқат туманида мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг 2023-2024 ўқув йили олдидан "Шохона" тантаналар саройида ll устозлар миллий форуми бўлиб ўтди.
Илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, тарбиячи ва педагогларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Жорий йилда таълим муассасаларини замон талаби асосида таъмирлаш, ёшларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида дастурлар асосида 14,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиб, туманда 3 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу йил тумандаги умумтаълим мактабларининг 1384 нафар битирувчиларнинг 30 нафарига олтин, 5 нафарига кумуш медаллари билан тамомладилар. Ўтган ўқув йили якунида 559 нафар ёшларимиз олий ўқув юртлари талабалари бўлиб, бу соҳада вилоятда 1-ўринни эгалланган эди.
Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, совғалари билан тақдирланди. Туман маданият ва туризм бўлимининг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.