Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрам арафасида Фурқат туманидаги
2023-08-26 17:28:15 225
Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида туманимиздаги “Ингичка” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тантанали тадбирларда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, маҳалла ва жамоат фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.
Нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғичлар қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди. Янги биноларда маҳалла аҳолиси ва маҳалла ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.
Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур бинода маҳалла "бешлиги" учун алоҳида хоналар ва мажлислар зали мавжуд бўлиб, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди жамғармаси томонидан янги қуриб битказилган маҳалла биноси учун мебель жиҳозлари билан таъминланган.
Янги бинонинг очилишига бағишланган тадбирларда туман Маданият ва туризм бўлими ходимлари ҳамда иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқ ҳамда рақслари иштирокчиларни хушнуд этди.