Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат туманида Хитойнинг йирик корхоналари томонидан электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ҳамда қуёш панеллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда

×

 2023-09-05 08:08:27    188

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Dongfeng Motor, Luoyang Grasen Power Technology ва Tunghsu Group каби йирик компаниялари вакилларидан иборат инвесторлар делегациясини қабул қилди.

Учрашувда вилоятимизда Хитойнинг энг йирик автоконцерни Dongfeng Motor томонидан амалга ошириш режалаштирилаётган Dongfeng электробусларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, шунингдек, Luoyang Grasen Power Technology компанияси томонидан режалаштирилаётган электромобиллар учун зарядловчи қурилмаларни, Tunghsu Group томонидан қуёш панелларини ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Dongfeng Motor томонидан режалаштирилаётган лойиҳанинг биринчи босқичида 4 гектар майдонда 45 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириш ҳисобига электробусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, 2025 йилда яна 50 млн. доллар инвестиция киритиш ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилаётган иккинчи босқичда электротранспортлар аккумуляторларини ҳамда бошқа бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш, шунингдек, ҳудудларда техник сервис хизматларини ташкил этиш белгиланган.

Электромобиллар учун зарядловчи қурилмаларни ишлаб чиқаришда Хитойнинг энг йирик компанияси бўлган Luoyang Grasen Power Technology компанияси томонидан режалаштирилаётган лойиҳа бўйича киритилиши кўзда тутилаётган инвестиция ҳажми 30 млн. долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда. Tunghsu Group компанияси раҳбарлари эса Фарғона вилоятида қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасига 50 млн. доллар инвестиция йўналтириш мақсадида эканлигини маълум қилган.

Ушбу лойиҳалар Фурқат туманида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича керакли чора-тадбирлар юзасидан Йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олинди. Инвесторлар делегацияси Фурқат туманида муносиб кутиб олиниб, икки томонлама шартномалар имзоланди.