Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фурқат тумани "Чиркай" маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш б

×

 2023-09-14 08:59:42    263

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Фурқат тумани "Чиркай" маҳалласидаги фаолияти айни шу мезонлар асосида амалга оширилмоқда. Бу "Ободлик хонадондан бошланади", "Ободлик кўнгилдан бошланади", деган қадим ҳақиқатнинг реал ҳаётимиздаги яна бир исботидир.

Бугун туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилотлар билан биргаликда "Чиркай" маҳалласидаги ўрганишлари натижасида дастлаб Ёш авлод, Ёш авлод-2, Тонг гули, Намуна кўчаларидаги мавжуд 4 дона ичимлик суви қудуғини таъмирлаш ва 2 та янги сув минораси ўрнатиш, 2 та сув минорасини таъмирлаш, 6 км сув тармоғи тортиш ишлари бошланиб, Намуна-1 ва Намуна-3 кўчаларининг тупроқ йўллари шағал йўл тоифасига айлантирилмоқда.

Шунингдек, умумфойдаланувдаги Намуна-1, Намуна-2, Ёш авлод, Тонг гули кўчаларининг жами 4 км қисмини асфальтлаш, шу кўчалардаги 1 км ички йўлларни таъмирлаш, ҳудуддаги 250 та эскирган симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, 10 км тармоқни янгилаш ва тўртта қўшимча трансформатор ўрнатиш белгилаб олиниб, бу борадаги амалий ишларга киришилди.

Йўлаклар таъмирланиб, зовурларни тозалаш, кўприк қуриш, светафор ўрнатиш, маҳалла биносини янгидан қуриш, видео кузатув мосламалари ўрнатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қисқа муддатда ички имкониятлар ҳисобидан "Чиркай" маҳалласида ҳам “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий қилиниб, мазкур қишлоқ ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантириш режалаштирилган.