Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Янги таҳрирдаги Конституцияда мустахкамланган шахсий ва мулкий дахлсизлик

×

 2023-09-19 14:14:16    302

PDF yuklash
Chop etish


Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали янги таҳрирда қабул қилиниб, 2023 йил 1 май кунидан амалга киритилди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг шахсий ва мулкий дахлсизлиги янада мустахкамланди. Мазкур Конституциямизнинг 31-моддасига кўра, ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги, ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши,  ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга эканлиги, ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмаслиги, уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиши, уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши мустахкамлаб қўйилди.

Шу ўринда ушбу моддадаги атамаларни кенгроқ шархлаб тушунтиришга ҳаракат қиладиган бўлсак, шахсий сирлар деганда, бу инсон ҳаётидаги воқеалар, фактлар, шароитлар тўғрисидаги ҳар қандай инсоннинг ўзи очиқлашни хоҳламаётган ва бу маълумотларни бошқаларга маълум бўлмаслиги ҳисобланади, қачонки шахс бу маълумотларни ўз хоҳишига кўра очиқласа, унинг сир тутилиш мақоми бекор бўлади, оилавий сирларнинг шахсий сирлардан фарқи шундаки, у оиланинг бир неча аъзоларига тегишли бўлади, бунда, сир оиланинг барча аъзолари томонидан эмас, балки бир-икки аъзоси томонидан ҳам махфий деб топилиши мумкин, оилавий сирларда маълумотлар оиланинг барча аъзоларига ёхуд баъзи бирларига алоқадор ҳам бўлиши мумкин, шахсга доир маълумотлар сифатида инсоннинг бевосита ўзига тааллуқли бўлган электрон ёки қоғозда қайд этилган маълумот тушунилади, масалан, шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, касби, фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар улар сирасига киради, шу билан бирга янги таҳрирдаги Конституцияда уй-жой дахлсизлиги шахснинг узвий ҳуқуқларидан бири бўлганлиги сабабли, унда тинтув ўтказиш масаласи фақат суд томонидан ҳал қилиниши белгилаб қўйилди.

 

Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман судининг раиси                                             Т.Вахобов