Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят прокурори томонидан тумандаги "Чиркай" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди
2023-09-28 19:06:33 1237
Бугун “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.
Унда тўртта сектор раҳбарлари, мурожаатларга дахлдор корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда субсидия асосида тикув машинаси олиш, моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, электр таъминотини яхшилаш, кредит олиш, кадастр ва бошқа ижтимоий масалаларда мурожаат келиб тушди.
Учрашув давомида келиб тушган мурожаатларнинг қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, иш билан банд бўлмаган, хорижий давлатлардан қайтган меҳнат мигрантлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож иш топишда қийналаётган фуқоролар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада жами 30 нафар фуқаролар иштирок этиб, 18 нафарини ёшлар ташкил этди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 4 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш учун йўлланма берилди.
Қабулдан сўнг, вилоят прокурори "Чиркай" маҳалласида жойлашган 8-мактаб ва маҳалла биносининг қурилиш жараёнлари билан танишди. Соҳа масъулларига ишларни сифатли бажарилиши ҳамда ажратилаётган маблағларни талон-тарож қилинишини олдини олиш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берди.