Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Зулфия" номидаги Давлат мукофотига номзодлар танловининг Фурқат туман босқичи ўтказилди

×

 2023-10-28 08:13:09    602

PDF yuklash
Chop etish


Бу йилги номзодларни саралаш Фурқат туман босқичи 27 октябрь куни 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида ўтказилди. Таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт, жамоатчилик йўналишлари бўйича халқаро танловларда, спорт мусобақаларида республика ва жаҳон миқёсида ютуқларга эришаётган қизлар Зулфия мукофотини олиш учун ўз номзодларини кўрсатишди.

Жами 73 нафар иштирокчилар ўз истеъдоди, иқтидори ва қўлга киритган ютуқларини йиғилганлар ва ҳакамларга улашдилар.

Тадбир низомига кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар танловда қатнашди. Улар адабиёт, санъат, театр, кино, телевидение, тасвирий ва амалий безак дизайни, меъморчилик санъати, санъатшунослик, профессионал бастакорлик, профессионал концерт ижрочилиги, фан, таълим, маданият йўналишларида кейинги 3-4 йилда эришган ютуқлари ва оммавий ахборот воситаларида нашр этилган ижодий ишларини тақдим этиши назарда тутилган. 

Ҳакамлар ҳайъати биринчи (туман) босқичида еттита йўналиш бўйича иштирокчиларнинг истеъдоди ва иқтидори синовдан ўтказди. 

Танловда ўз йўналиши бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.