Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
2023-11-09 08:14:14 283
Фурқат туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида 20 нафарга яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг инфратузилмаларни яхшилаш, кадастр, уй-жой билан боғлиқ муаммолар, бандлик, моддий ёрдам, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шу куннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатиш, ичимлик сув таъминоти, коммунал тӯлов қарздорлиги учун моддий ёрдам олиш каби 4 та мурожаатлар ўз ечимини топди.