Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Учта қишлоқни боғлаб турувчи кўчаларнинг астфальтланиши натижасида аҳолининг кўп йиллик муаммоси ҳал этилди

×

 2023-11-18 17:48:14    1418

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан Фурқат туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари олиб борилди.

Жумладан, "Томоша" маҳалласига қарашли Қурултой қишлоғидан ўтган умумфойдаланишдаги автомобил йўлининг 3 км қисми, Гузар, Дўстлик, Боғубўстон кўчаларининг 5,5 кмдан зиёдроқ ички йўлларида асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

Эътиборли томони шундаки, маҳалла аҳлининг ҳамфикрлилиги натижасида орттирилган маблағлар эвазига қўшимча 600 метр асосий автомобил йўллари астфальтлаштирилди.

Учта қишлоқни боғлаб турувчи ушбу кўчаларнинг астфальтланиши натижасида аҳолининг кўп йиллик муаммоси ҳал этилди.

Бугунгача, "Томоша" маҳалла фуқаролар йиғинида  "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида Мевазор кўчасининг 2,7 км, Шифокор, Дўстлик кўчаларининг 1 км ички йўллари астфальтланган. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1 дона трансформатор ўрнатилди. 5 та кўчаларга ичимлик суви тармоғи тортилиб, сув миноралари таъмирдан чиқарилди. Янгилари ўрнатилиши натижасида эса 353 та хонадонда яшовчи 600 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.