Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Яшил макон” | Фурқат туманида “Шифокорлар боғи” барпо этилди
2023-11-28 17:54:37 850
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, яшил ҳудудлар сонини кўпайтириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг тасарруфидаги оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари "Ғаллакор" маҳалласидаги "Дўстлик" оилавий шифокорлик пунктида жам бўлди.
“Шифокорлар боғи” учун ажратилган ҳудудга 250 туп мевали дарахт кўчатлари экилди.
Маълумот учун: айни кунда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашаётган туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ходимлари томонидан 3 200 тупга яқин манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилиб, яшил масканлар ташкил этилди.