Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Республика амалий семинари қатнашчилари ҳамда бир гуруҳ журналист ва блогерлар Фурқат туманида бўлиб, мактаб таълими сифати билан танишдилар
2023-12-04 08:54:49 583
Семинар қатнашчилари бугунги кунда Фурқат туманидаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш даражаси, таълим сифатини ошириш, уларни касбга ўргатиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил танишувдан кейин "Turon odob-ilm" хусусий мактаби томон йўл олди.
10 миллиард сўм маблағ сарфланиб, халқаро талаблар асосида "Turon odob-ilm" таълим маскани бунёд этилди. Лойиҳа доирасида 40 та янги иш ўрни яратилди. 350 ўринли мактаб хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Ўқувчилар тиббиёт, иқтисодиёт, гуманитар фанлар, техника ва технологиялар соҳасида таълим олишлари билан бир қаторда хорижий тиллар чуқурлаштирилиб ўқитилади.
Бундан ташқари хусусий мактабга 1 синфдан 11 синфгача бўлган ўғил-қизлар қабул қилиниши белгиланган. Ўқувчилар учун 3 маҳал озиқ-овқат таъминоти, мактабга қатнаш учун махсус транспортлар, узоқ масофада яшовчи ўқувчилар учун 144 ўринга мўлжалланган ётоқхоналар мавжуд.
Мактабга ўқувчилар махсус тест синовлари асосида сараланиб ўқишга қабул қилинади.
Ўтказилган семинар давомида республакадаги таълим фидоийлари, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.