Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда
2024-01-25 10:45:18 584
Фурқат туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби қатор йўналишларда олиб борилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Жумладан, бугун ишчи гуруҳ вакиллари томонидан тумандаги "Беш оға", "Ғаллакор", "Эски" маҳаллаларида аҳоли айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш каби бир қатор масалалар атрофлича кўздан кечирилди.
Халқ билан бевосита мулоқот олиб борилиб, жойлардаги мавжуд муаммолар маҳаллабай, хонадонбай ўрганилмоқда. Асосий мақсад халқ розилигини таъминлашга қаратилган ўрганишларда аниқланган муаммоларнинг айримлари жойнинг ўзида ечим топаётган бўлса, муддат талаб этиладиганларини ҳал этиш юзасидан аниқ муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинмоқда.