Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида "Сайхунобод тажрибаси" оммалаштирилмоқда
2024-04-20 12:57:43 3113
Давлат раҳбари томонидан Фарғона водийсидаги маҳаллаларда Сайхунобод тажрибасидан фойдаланиш топшириғи берилган эди. Бунда асосий эътибор томорқа ва хонадонлар имкониятларидан фойдаланишга қаратилиши белгилаб берилган.
Шунга асосан, Фурқат туманидаги маҳаллаларда “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли томорқалари ва хонадонлардаги имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали, аҳоли даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда аҳолининг томорқаси бўлса, ундан самарали фойдаланиш, даромадини ошириш, ҳунармандликка уқуви борларга хомашё, ускуна ва айланма маблағдан фойдаланиш, тадбиркорлик истаги бўлса, бизнес лойиҳалар қилиб берилиши тушунтириб келинмоқда.
Бугун намуна тариқасида "Ингичка" ҳамда "Шойимбек" маҳаллаларида бир нечта оғир хонадонлар танлаб олиниб, томорқасида унумли полиз экинлари экилди. Имтиёзли кредит асосида бир хонадон эгаси боқиши мумкин бўлган қўй, товуқ ҳамда асалари етказиб берилди.
Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида барча маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари иштирокида семинар ташкилланди. Келгусида олиб борилаётган ишларни янада самарали ташкил этиш, ўз ҳудудида аҳолини камбағалликдан чиқаришга асосий эътиборни қаратилиши таъкидланди.
Мазкур эҳтиёжманд хонадонлар маҳалла раиси бошчилигида хашар йўли билан қўни-қўшнилари томонидан ободонлаштирилди.