Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ой даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида
2024-07-22 10:30:19 1895
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 1 июндаги 82-сонли Фармони билан Президент хузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. Бизнинг Фурқат туманимизда ҳам “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташкил этилди.
Марказимиз ташкил бўлгандан буён Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси томонидан кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.
Туманимизда 2024 йил 1 январ ҳолатига тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ҳисобида 3 341 нафар ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 567 нафари 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар, 338 нафари 1-гурух, 2224 нафари 2-гурух ва 212 нафарини 3-гурух ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади.
2024 йилнинг ушбу кун холатига ногиронлиги бўлган 107 нафар фуқароларга ногиронлик гуруҳлари белгиланди ва 29 нафар фуқароларнинг ногиронлик гуруҳи ўзгартирилди.
2024 ЙИЛ ЎТГАН 6 ОЙ ДАВОМИДА
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан бюджетдан 164 461,0 минг сўмлик ва хомийлар хисобидан 9900,0 минг сўмлик жами 174361,0 минг сўмлик РТВ (117 нафар) ва 29 922,0 минг сўмлик ПОМ (14 нафар) мурожаат қилган жами 131 нафар мухтожларга;
-57 нафарига сайр қилишга ва хонага муржанланган ногиронлик аравачаси,
-35 нафарига эшитиш мосламаси,
-7 нафарига қўлтиқ таёқ,
-4 нафарига юриш мосламаси-ходунок,
-2 нафарига тирсакли қўлтиқтаёқ,
-10 нафарига ҳасса,
-14 нафарига 24 та протез-ортопедия маҳсулотлари етказиб берилди.
Бундан ташқари -11 нафар фуқарога электрон юритмали ногиронлик аравачаси ҳам бепул таъминлаб берилди.
Юқоридагиларга кўра марказимиз ташкил бўлгандан сўнг маҳаллалар кесимида мухтож шахсларни қамраб олиш даражаси кенгайиб, уларга зарурий бўлган РТВ ва ПОМ махсулотлари етказиб бериш онсонлашиб, махсулот ва техник воситлар билан таъминлаш сони ортди.
МИСОЛ УЧУН ЎТГАН 2023 ЙИЛНИНГ МОС ДАВРИГА НИСБАТАН БУ ЙИЛДА
- сайр қилишга ва хонага муржанланган ногиронлик аравачаси ўтган йилнинг 6 ойида 18 тани ташкил қилган бўлса бу йилда 57 та берилиб 39 тага яъни 3 баробарга,
- эшитиш мосламаси ўтган йилнинг 6 ойида 6 тани ташкил қилган бўлса бу йилда 35 та берилиб 29 тага яъни 6 баробарга мухтожликни аниқлаб таъминланиш ортган.
Бундан ташқари яна марказимиз томонидан 2024 йил давомида яна 100 та реабилитация техник воситалари ва 20 нафар фуқарога 35 дона протез-ортопедия маҳсулотлари олиб бериш режалаштирилган.