Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Фловбосс 107" электрон газ ҳисоблаш қурилмаси ўрнатилди
2024-08-13 18:03:57 1146
Газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш, энергия тежамкорлигини таъминлаш мақсадида "Фловбосс 107" электрон газ ҳисоблаш қурилмаси ўрнатилди
Фурқат туманида аҳолига табиий газ етказиб бериш жараёнини самарали ишлашини ташкил этиш, куз-қиш мавсумида газ таъминотидаги узилишларни олдини олиш мақсадида, белгиланган режага мувофиқ, газ тақсимлаш нуқталари, қувурлари ва ҳисоблагичларни таъмирлаш-назорат ишлари олиб борилмоқда.
Газ таъминоти бўйича куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида Фурқат туманидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий газ ҳажмига аниқлик киритиш ва тафовут газ ҳажмларини бартараф қилиш мақсадида Туман газ таъминоти корхонаси томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Ҳусусан, “Ўртақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Қўқон ГРС 1-аҳоли тармоғига “узель” қурилмаси, Ду-219-мм.ли газ қувурига беркитиш крани, Ду-219-325-мм.ли газ қувурларига Ду-159-мм.ли “узель” қурилмаси ўрнатилди.
Шунингдек, Қўқон ГРС 1-аҳоли тармоғидаги мавжуд "узель" ўрнатилгандан сўнг "Фловбосс 107" электрон газ хисоблаш қурилмаси ва ҳимоя қутиси ўрнатилди.