Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ЧОДАКДАН ТОПИЛГАН TRACKER"

×

 2024-08-23 10:21:01    1326

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 18.01.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор К.К.дан ундирувчи "Kapital Bank" AT фойдасига 204 026 183 сўм кредит карздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулки ҳисобланган "TRACKER" русумли транспорт воситасига қаратиш белгиланиб, ижро хужжати Бюронинг Фурқат тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро иши бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздор билан гаплашилганда гаров мулки ҳисобланган транспорт воситасини сотиб юборганлигини, ҳозирда кимни бошқарувида эканлигини билмаслигини билдиради.

Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан транспорт воситасига қидирув эълон қилинади. Қидирув давомида гаров мулки ҳисобланган транспорт воситаси Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида эканлиги аниқланади.

Гаров мулки ҳисобланган ва қидирув эълон қилинган транспорт воситасини олган Чодаклик хайдовчи мазкур транспорт воситасида 3 маротаба тезликни ошириш билан боғлиқ 3 600 000 сумлик маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга ҳам улгуради.

Ижро хужжати бўйича давлат ижрочиси банк ходимлари билан ҳамкорликда транспорт воситасини жарима майдонига олиб кирилиб хатланди. Хозирда гаров мулки ҳисобланган "TRACKER"ни аукцион савдоларига чиқариш чораси кўрилмоқда

Фурқат тумани МИБ