Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланади

×

 2024-10-10 09:02:22    1929

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунгача тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди. 

Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, республикамиздаги барча ҳудудлардаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди.  

Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.