Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Гулободликлар муаммоси ҳал қилинади
2020-02-13 15:35:40 372
“Sеvimli” телеканалининг “Zamon” ахборот дастури орқали 2020 йил 11 февраль куни Фурқат тумани “Чеккўприк” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Гулобод” маҳалласидаги электр таъминоти, йўлларни таъмирлаш масалаларига оид танқидий лавҳа эфирга узатилган. Ушбу материал юзасидан Фурқат тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Фурқат тумани ҳудудида 1241,629 км юқори ва паст кучланишли ҳаво тармоғи ва 242 дона трансформатор пунктлари мавжуд.
2019 йил давомида туманда янги 15 дона трансформатор пунктлари ҳамда 11,771 км ҳаво узатиш тармоқлари янги қурилди ва реконструкция қилинди.
Бундан ташқари мавжуд ишлаб турган электр қурилмалардан 18 дона трансформатор пункти ва 35,10 км ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди. 45 дона трансформатор пункти ва 112,0 км ҳаво тармоқлари жорий таъмирланди.
Манзилли дастурларга асосан бу ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йилда бажариладиган ишларнинг манзилли дастури тасдиқланган бўлиб, дастурда “Чеккўприк” маҳалла фуқаролар йиғини “Гулобод” маҳалласига қўшимча 1 дона электр трансформатор пункти ўрнатиш, 1539 метр масофага янги симёғочлар ўрнатиш ва тармоқ тортиш, бу мақсадлар учун 187, 7 миллион сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган.
Шу йилнинг биринчи чорагида дастур ижроси таъминланади ҳамда маҳалладаги электр билан боғлиқ муаммолар тўлиқ ҳал этилади.
Туман ҳокимлиги ҳамда Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан “Чеккўприк” маҳалла фуқаролар йиғини 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Мазкур дастур асосида маҳаллада йўлларни таъмирлаш ва асфальт ётқизиш, ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, ижтимоий соҳа биноларини таъмирлаш бўйича комплекс ишлар амалга оширилади.
Лавҳада кўрсатилган кўприкни мукаммал таъмирлаш тўғрисида 2020 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритиш учун таклиф берилган.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.