Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ПРЕСС-РЕЛИЗ
2020-10-03 15:07:57 376
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра "қониқарсиз" баҳоланган Фурқат туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўрсаткичлари тўғрисида
ПРЕСС-РЕЛИЗ
Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилиниб, унга кўра туманлар ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар йили рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Фурқат тумани "қониқарсиз ҳудуд" деб баҳоланди.
Бунинг сабабини ҳар бир йўналиш кесимида таҳлил қилганимизда қуйидаги йўналишлар бўйича паст кўрсаткичлар қайд этилганлигини кўришимиз мумкин.
1-йўналиш: Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 2019 йилда 102,0 млрд.сўмни ташкил қилиб, бу кўрсаткич вилоят саноатидаги улуши 0,5 фоизни ташкил этган бўлса, аҳоли жон бошига саноат махсулотлари хажми 699,0 минг.сўмга тўғри келган.
Мазкур йўналиш бўйича биринчи навбатда дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йил якунида тумандаги қиймати 86,0 млрд. сўмлик 13 та саноат махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушиши натижасида ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажмини ўтган йилга нисбатан 106,5 фоизга (139,2 млрд.сўм) ўсиши, аҳоли жон бошига эса 1 млн. 186 минг сўмга тўғри келиши кутилмоқда.
2-йўналиш: Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари тахлил қилинганда меҳнатга лаёқатли аҳолимиз 48,2 минг нафарни, шундан иш билан банд аҳолимиз 43,6 минг нафарни, ишсиз аҳолимиз 4,6 минг нафарни ташкил этади. Ишсизларнинг 1039 нафари аёллар, 1463 нафари ёшлардан иборат. Хорижда ишлаётган фуқароларимиз 1282 нафар.
2018-2020 йиллар давомида 5941 нафар фуқаролар томонидан ишга жойлашиш масаласида бандлик марказларига мурожаат қилинган бўлиб, 2659 нафарини ишга жойлаштиришга эришилган холос. Бандлик даражасини ошириш бўйича бундан ташқари, мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига
2946 нафар фуқаролар жалб этилган бўлиб, 2019 йил давомида 1053 нафар фуқаролар мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 1893 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 45% га ошган.
Шунингдек, туманда кам таъминланган, ишсиз, томорқасидан самарали фойдаланиш истагини билдирган фуқаролардан ўтган 2 йил давомида 87 та хонадонларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия асосида Енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2019 йилда мазкур жамғарма маблағларидан 24 млн сўм ҳисобига 11 нафар фуқароларга иссиқхоналар қуриб берилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилда қарийиб 200 млн.сўм субсидия маблағлари ҳисобига 76 нафар фуқаролар иссиқхоналар қуриб берилди, 2019 йилга нисбатан ушбу маблағ миқдори 7 баробарга ортиди.
Хулоса қилиб айтганда, 2018 йилда туманда ишсизлик даражаси 9,9 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг ўтган даврига нисбатан 9,6 %ни ташкил этиб, 2020 йилда кузатилаётган Коронавирус пандемиясига қарамасдан ишсизлик даражаси 0,3 %га пасайди.
3-йўналиш: Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари йўналиши бўйича 2019 йилда экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотлари ҳажми 41,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 39,9 фоизни ташкил этган.
2020 йилда 8 та саноат лойиҳаларида 65,2 млрд. сўмлик саноат махсулотларини экспортга йўналтириш орқали, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 46,8 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
2020 йилда туманда 21 гектар майдонда қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологиялари жорий этилди. 2021 йилда 38 та фермер хўжаликларида 2000 гектар ер майдонига сувни тежаш технологияларини жорий қилишни режалаштирилди.
4-йўналиш: Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича 2019 йилда ҳорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик борасида асосий капиталга инвестициялар киритилмаган.
2020 йил якуни билан туманда 35,0 млн. АҚШ долларилик жами инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 6,7 млн. АҚШ долларини ёки 19,1 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
(Мисол учун: Хитой давлатининг “BNBM BUILDING MATERIALS CENTRAL ASIA” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан гипсокартон ва метал профиллар ишлаб чиқариш лойихасини ишга тушрилиши натижасида 50 млн. АҚШ. доллари миқдорида тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция киритилади.)
5-йўналиш: Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, 2017 йил учун бюджетга тушумлар буйича 18,1 млрд.сўм белгиланган прогноз 18,8 млрд. сўмга ёки 103,7 фоизга бажарилган. 2018 йил учун бюджетга тушумлар буйича 21,8 млрд.сўм белгиланган прогноз 25,6 млрд.сўмга ёки 117,3 фоизга бажарилган. 2019 йил учун бюджетга тушумлар буйича 41,8 млрд.сўм белгиланган прогноз 46,8 млрд.сўмга ёки 111,9 фоизга бажарилган. 2020 йилнинг 9 ойлик учун бюджетга тушумлар буйича 27,8 млрд.сўм белгиланган прогноз 29,3 млрд.сўмга ёки 105,0 фоизга бажарилди.
Йил якунига қадар белгиланган 45,2 млрд.сўм прогнозни тўлиқ бажариш билан бирга қўшимча манбаларни жалб қилиш орқали аниқ ҳисоб-китобларга асосан 3,8 мрлд.сўм маблағ ундириб, тушумларни 49.0 млрд.сўмга етказишни режалаштириб олганмиз.
Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики 3 йил давомида бюджетга тушумлар хажми 2,6 бараварга ўсишига эришилмоқда.
6-йўналиш: Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари бўйича Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган такрорий мурожаатлар сони 36 тани ташкил этиб, туманда истиқомат қилувчи ҳар 1000 кишига тўғри келадиган сони 0,31 тани ташкил этди.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналаридан жами 16 та такрорий мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 тага камайганлигини кўришимиз мумкин. (2019 йилда 26 та).
Хусусан, келиб тушган такрорий мурожаатларнинг асосий қисми моддий ёрдам ажратиш, уй-жой ажратиб бериш ва уй-жойини таъмирлаш масалаларини ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2019 йилда келиб тушган жами 560 та мурожаатнинг 287 таси ёки 51,2 фоизи қаноатлантирилган.
Бу борада жорий йилнинг ўтган даври давомида Президент Виртуал ҳамда Халқ қабулхоналаридан жами 256 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 162 тага ёки 61 фоизга камайган (2019 йилда 418 та).
Ушбу келиб тушган 256 та мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда кўриб чиқилган бўлиб, шундан 46,8 фоизи қаноатлантирилган. (2019 йилда 35 % қаноатлантирилган).
Юқоридаги йўл қўйган камчиликларни жорий йилда такрорламаслик учун аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан,
2020 йил якунига қадар туманнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 104,6 фоизга (794,9 млрд.сўм), қурилиш ишлари ҳажми 105,1 фоизга (138,0 млрд.сўм), чакана савдо айланмаси ҳажми 101,7 фоизга (230,9 млрд.сўм) ва хизматлар ҳажми 101,4 фоизга (111,5 млрд.сўм) ўсиши кутилмоқда.
2019 йилда экспорт ҳажми 8,9 млн. долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига эса 76,0 доллардан тўғри келган. Ушбу йўналишда тумандаги 12 та корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш эвазига жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 5,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, йиллик режа 93,5 фоизга бажарилди. (Йиллик режа: 6,2 млн. доллар).
Йил якуни билан жами 10,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажмини 90,0 АҚШ долларига етказилишига эришилади.
Фурқат туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, тижорат банклари томонидан 2017 йилда жами 789 та субъектга 9 млрд. 941 млн.сўмлик, 2018 йилда жами 1690 та субъектга 43 млрд. 605 млн.сўмлик 2019 йилда жами 3108 та субъектга 32 млрд. 53 млн.сўмлик кредит маблағлари ажратилган бўлса, жорий йилнинг 8 ойи давомида 826 та субъектга 21 млрд. 670 млн.сўмлик кредитлар ажратилган ёки 2019 йилда ажратилган кредитларга нисбатан жорий йилнинг 8 ойида 301,0 млн.сўм кўп ажратилган.
Туманда 2017 йилда 408 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатган бўлса, ҳозир уларнинг сони 791 тага етди. Натижада, янги ташкил этилган 383 та корхоналар ҳисобига 1200 дан ортиқ қўшимча иш ўринлари яратилди.
Туман бўйича 38 та бўш турган бино-иншоот ва ер майдонлари мавжуд. Шундан 3 таси давлат мулки объектлари ҳамда 35 таси хусусий сектор тасарруфидаги фойдаланилмасдан бўш турган бино-иншоотлардир. Шунингдек, 3 та давлат активлари ҳусусийлаштирилиши белгиланган бўлиб, барча давлат активи оммавий электрон-онлайн савдоларга чиқарилган.
Ушбу савдога чиқарилган 3 та давлат активидан 1 таси, яъни Фурқат тумани Тинчлик қишлоғида жойлашган собиқ болалар боғчаси бино иншоотлари 250 млн.сўм инвестиция киритиш ва 8 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти билан сотилиши таъминланди. Йил охирига қадар электрон-онлайн савдосида турган 2 та объект сотилиши таъминланади.
Шунингдек, туман бўйича 1,08 га бўш ер майдонларидан 61 та участка аниқланган бўлиб, шундан 1,07 га ер майдонида 52 та ер участкаси “Е-электрон” ААТга киритилган, қолган 9 таси ваколатли органларда хулосалари олиш жараёнида.
Ахборот тизимига киритилган ер участкаларининг 52 таси аукцион савдоларига чиқарилган бўлса, савдога чиқарилган ер участкаларининг 22 таси ёки 42 фоизи сотилган. Қолган 30 тасини жорий йил якунига қадар сотилиши таъминланади.
Туманни 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида қиймати 1 трлн. 48 млрд. сўмлик лойихалар амалга оширилиши натижасида 5 минг 210 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.
Ушбу лойиҳаларни шакллантиришда асосан саноат соҳасига алоҳида эътибор қаратган ҳолда қиймати 552,2 млрд.сўмлик 30 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. (1000 та янги иш ўрни яратилади)
3
Саноат махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича туманнинг вилоятдаги улушини 0,5 %дан 2020 йилда 1,5 % га кўтариш учун қуйидаги имкониятлардан фойдаланамиз.
Жумладан,
Фурқат тумани чорвачиликка ихтисослашган туман бўлиб, 34 та чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан 17,0 минг тонна сут махсулоти етиштирилади. Янги ташкил этилган “NATIONAL DAIRY INDUSTRY” МЧЖ ҚК томонидан сутни қайта ишлаш лойихасини ишга туширилиши натижасида йилига 3,0 минг тонна сут қайта ишланади. Лойиҳани ишга туширилиши натижасида 4-чоракда 10 млд.сўм саноат махсулотлари ҳажми кўпайиши ва бюджетга қўшимча йил якунига қадар 1,0 млрд.сўм солиқ тушуми туширилиши таъминланади. Лойихани ишга туширилиши натижасида 30 та янги иш ўринлари яратилади.
Туманда ривожланган қишлоқ хўжалигининг яна бир тармоғи пахта етиштиришда хам юқори кўрсатгичларга эришилмоқда. Туманда ташкил этилган “Фейхан-Кластер” МЧЖ томонидан 2020 йилда етиштирилган пахта хосилини қайта ишлаш натижасида 4-чоракда 40 млд.сўм саноат махсулотлари хажми кўпайиши ва бюджетга қўшимча йил якунига қадар 3,0 млрд.сўм солиқ тушуми туширилиши таъминланади.
Бундан ташқари, Андижон вилоятида рўйхатдан ўтган “Scorton textil” МЧЖ ҚКнинг Фурқат туманида жойлашган калава ип ишлаб чиқариш корхонасини туманда қайта рўйхатдан ўтказиш ҳисобига 4-чоракда 30 млд.сўм саноат махсулотлари хажми кўпайиши ва бюджетга қўшимча йил якунига қадар 3,0 млрд.сўм солиқ тушуми туширилиши таъминланади. Лойихани ишга туширилиши натижасида 300 та иш ўринлари тикланади.
Жорий йилнинг 29 сентябр куни Фарғона вилояти ҳокими раҳбарлигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишида вилоят ҳокими томонидан 2020-2021 йилларда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, кичик саноат зоналари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, бўш турган объектларни салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторларга бериш орқали вилоятда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва ҳудудлардаги ҳар бир сектор рахбари ўзининг ҳудудида Кичик саноат зонасини ташкил этиш топшириғи берилган.
Йиғилишдаги топшириқлардан келиб чиқиб 4 та сектор худудига 4 та кичик саноат зонаси ташкил этиш таклифи берилди.
1-сектор: Тумандаги Томоша МФЙ худудидаги умумий майдони 1,4 гектар бўлган кичик саноат зонаси ҳудудида туманда ривожланган ёғоч ўймакорлиги ва мебел ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида туман саноатига 2021 йилда қўшимча 10,0 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш хажми қўшилади ва 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
2-сектор: Истиқлол МФЙ худудида 1,8 гектар майдонги “Истиқлол” кичик саноат зонасидаги лойиха қиймати 5,5 млрд.сўмлик “Атлас инвест” МЧЖ ва “Кристал стайл текс” оилавий корхонаси фаолиятини ишга туширилиши ҳисобига йил якунига қадар 5 млрд.сўм махсулот ишлаб чиқариш хажми қўшилади, 130 та янги иш ўринлари яратилади ва бюджетга 1,0 млрд.сўм маблағ тушириш таъминланади.
3-сектор: Ардахшон МФЙ худудида бўш турган
4-сектор: Навбахор МФЙ худудидаги бўш турган 1,8 га ер майдонида ҳам кичик саноат зонасини ташкил этиш таклифи берилмоқда. Ушбу кичик саноат зонамизда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Натижада туман саноатига 2021 йилда қўшимча 20,0 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш хажми қўшилади ва 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, йил якунига қадар ишга тушириладиган янги 18 та 28,8 млрд.сўмлик инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига йил якунига қадар саноат махсулотлари хажми 3,0 млрд.сўмга кўпаяди, 230 та янги иш ўринлари яратилади ва бюджетга 0,5 млрд.сўм қўшимча даромад тушими туширилиши таъминланади.
Бундан ташқари хунармандчилик сохасида, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасининг ёғоч ўймакорлиги ҳунармандчилик мактаби қошида устоз-шогирд мактабини ташкил этилиши натижасида қўшимча 500 нафар ёшлар бандлигини таъминланади. Натижада туман саноатига 2021 йилда қўшимча 10,0 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш хажми қўшилади.
Юқорида қайд этиб ўтилган ишларни сектор раҳбарлари ва тумандаги барча мутасадди ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириб, 2020 йилнинг якуни билан туманни “қизил ҳудуд” тоифасидан чиқарилиши учун барча имкониятлар сафарбар этилади.
ФУРҚАТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ.