Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ
2020-10-22 14:17:04 349
Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Туман ҳокими, Кенгаш раиси Дилмуроджон Солиев раислигида ўтган сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, иқтисодий соҳадаги ва масалага даҳлдор корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ва сиёсий партиялар масъул вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек сессияда вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Сухробжон Тошпўлатов қатнашди.
Сессияни бошлашдан олдин туман ҳокими депутатлар ва сессия иштирокчиларини Ўзбек тили байрами куни муносабати билан табриклади. Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар муҳокамасига ўтилди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала – “Туманда озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида” туман ҳокими ахборот берди.
-Бугунги кундаги энг муҳим вазифамиз - халқимиз учун арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, бу орқали одамларнинг кайфиятини кўтариш ва эртанги кунга бўлган ишончини орттириш ҳисобланади, - деди туман раҳбари. - 2020 йил 16 октябрда Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан тегишли хулоса чиқариб, озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгиладик.
Ҳоким ўз ахборотида туманда жорий йилнинг 1 ноябридан 2021 йилнинг 1 майгача бўлган даврда озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар хусусида батафсил тўхталди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан муҳокамаларда депутатларнинг саволларига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан жавоблар ва маълумотлар берилди.
Шундан сўнг “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида “Темир дафтар”га киритилган, ҳозирда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити яхшиланган оилаларни эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқариш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Туман бўйича “Саховат ва кўмак” умумхалк ҳаракати доирасида ёрдам кўрсатилиш зарур бўлган 991 та оилалар рўйхати шакллантирилган. Бугунги кунда 4 та секторлар томонидан 375 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш дафтаридан чиқариш таклифи берилди.
Таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ.