Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МУНОСАБАТ

×

 2021-04-26 19:39:45    288

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда бугун эълон қилинган “Кимошдига қўйилган уй аукционсиз олиб қўйилди. Уй тўлови ҳам вақтида амалга оширилмади” сарлавҳали хабар ва видеомурожаат юзасидан Фурқат тумани ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдиради:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Жойларда ижроия ҳокимияти ва ҳудудий давлат идоралари раҳбарлари учун хизмат турар-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2693-сонли қарорига мувофиқ туманда 2018 йил дастури бўйича жойлардаги ижроия ҳокимияти ва ҳудудий давлат идоралари раҳбарлари учун 9 та хизмат турар-жойлари намунавий лойиҳалар асосида “тайёр ҳолда” топширилган. 

Шундан  1 таси туман Прокуратурасига, 1 таси туман Ички ишлар бўлимига,  1 таси туман Солиқ солиқ инспекциясига, 6 таси Фурқат тумани ҳокими ва ўринбосарлари учун қурилган.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорида туман ҳокимликларга қурилаётган хизмат уйлари учун маблағлар маҳаллий бюждет маблағлари ҳисобидан ажратилиши кўрсатиб ўтилган.

Ушбу хизмат уй-жойлари бўйича туман ҳокимлигининг “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Фарғона вилояти филиалидан жами 599,79 млн. сўм қарздорлиги мавжуд. Ушбу қарздорликни бартараф этилиш мақсадида ортиқча хизмат турар-жойи  Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2020 йил 19 мартдаги йиғилиш баёнига асосан хизмат уй-жойларида пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишларидаги мавжуд қарздорликларни қоплаш мақсадида хизмат уй-жойларини хусусий мулк шаклида  расмийлаштириб бериш орқали сотиш белгиланган.

 Йиғилиш  қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, маҳаллий ҳокимлик ва Давлат башқаруви идораларида меҳнат қилаётган ходимларга  уч томонлама шартнома тузиш орқали бир йўла тўлаш шарти билан сотилиши расмийлаштирилган.

“Қишлоқ  қурилиш инвест” МЧЖ,  фуқаро Т. Д (туман ҳокими ўринбосарининг турмуш ўртоғи) ва Фурқат туман ҳокимлиги  имзоланган 2020 йил 14 августдаги 18/26-сонли уч томонлама шартнома ҳамда келишув битимига асосан сотиб олувчи 306 266 000 сўм миқдоридаги тўловни амалга ошириши белгиланган.  Сотиб олувчи томонидан 15 апрель ҳолатига  173 млн. сўм,  23 апрель ҳолатига 100 фоиз яъни 306 266 000 сўм маблағ тўлиқ тўланган.

Мурожаат муаллифи М. Хожиматова туман ҳокимига ҳамда ҳоким ўринбосарларига учрашганда, унга вазият тўғри тушунтирилган. Яъни ҳокимлик тасарруфидаги хизмат уйи ҳокимликда ишловчи ходимга вилоят ҳокимлигининг йиғилиш баёнига асосан сотилиши белгиланганлиги, Чиркай ҳамда Шўхай қишлоқларидаги кўп қаватли уйлардан сотиб олиши мумкинлиги тушунтирилган.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.