Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!
2021-08-10 22:45:50 375
КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!
Коронавирус инфекцияси ўзини эҳтиёт қилмаган, карантин қоидаларига амал қилмаган одамларни аяб ўтирмаяпти. Айрим фуқаролар касалликни юқтириб, оила аъзоларини, яқинларини хавфда қолдирмоқдалар.
Касалликка чалинмасликнинг йўли – инфекцияга қарши эмланиш ва карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишдир. Туманимизда эмлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Азиз тумандошлар, вакцина қабул қилмаган бўлсангиз, зудлик билан ҳудудингиздаги шифохонага мурожаат қилиб, эмланинг! Шундагина ўз саломатлигингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилган бўласиз.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари, соғлигингизга эътиборли бўлинг, БЕПУЛ ВАКЦИНАларни қишлоғингизда жойлашган оилавий поликлиникада олишингиз мумкин.
© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ