Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ НАЗОРАТДА
2021-08-10 23:11:09 243
ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ НАЗОРАТДА
Бугун 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Фурқат тумани Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Тўлқиной Тожиева, туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зарифахон Алихаджаева, тумандаги Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Йиғилишда жамоатчилик кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Туманда хотин-қизларни ижтимоий, маънавий-моддий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, аёллар ўртасида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, оилавий ажримлар таҳлил қилинди.
Ўтган етти ой давомида бирорта ҳам ажрим кузатилмаган “Чиркай”, “Ғаллакор”ва “Эски” маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Тўлқиной Тожиева томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди.
Шунингдек, етти ой давомида ажримлар ва жиноят ошиб кетган маҳаллалар танқид қилиниб, уларнинг фаолияти самарадорлигига эришиш борасида мулоҳазалар билдирилди.
© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ