Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фурқат туманида “Маъмуржон Узоқов” республика кўрик танловининг биринчи саралаш бочқичи ўтказилди.
2021-09-13 16:17:35 285
Ўзбек миллий анъанавий ашулачилик санъатимиз асосчиларидан бири, ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс хисса қўшган буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ хофизи, “Буюк хизматлари учун ” ордени сохиби Маъмуржон Узоқов ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний кадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2021 йил 31 майдаги 246-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 13-сентябръ куни Фурқат тумани Маданият бўлими, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фурқат тумани кенгаши ҳамкорликда 12-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Маъмуржон Узоқов” республика ёш ижодкорлари кўрик танловининг туман саралаш босқичи ўтказилди.
Кўрик танловни Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.Қўрик танловда 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган 10 нафар ижодкор ёшлар иштирок этиб ўз иқтидорларини намоён этдилар. Маъмуржон Узоқов томонидан ижро этилган “Фиғонким”, “Найлайин”, “Айрилмасин”, “Суратинг”, “Якка бу Фарғонада” ва бошқа ашулалар ижро этилди. Иштирокчилар орасида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган иккита иштирокчи Инъомжон Аҳмедов ҳамда Мақсаджон Маъмировлар кўрик танловнинг вилоят босқичига тавсия этилди. Кўрик танловда фаол иштирок этган барча иштирокчилар туман Маданият бўлими томонидан диплом ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси Фурқат тумани кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Фурқат тумани ҳокимилиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ