Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТЕРИМЧИ ВА ҲАШАРЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

×

 2021-09-20 08:46:57    282

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Фурқат туманида пахта йиғим-терими тобора қизғин паллага кирмоқда. Бюджет ташкилотлари ёки бошқа ташкилотлар ходимларини теримга жалб этмаган ҳолда, ҳосил уюшмаган аҳоли ва бошқа хоҳловчилар томонидан ихтиёрийлик асосида терилмоқда. Ҳар килограмм пахта учун 1200 сўмдан иш ҳақи ўз вақтида бериб борилаётгани, теримчилар учун етарли шароитлар яратилгани мавсумни отряд усулида, уюшган ҳолда ташкил этишда омил бўлмоқда.
Хусусан, 5-отрядга жамланган теримчилар шу кунларда "Ахрорбек" фермер хўжалиги пахта майдонларида теримда иштирок этмоқдалар. Жорий йилда мазкур фермер хўжалигида 42 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, ҳозиргача 22 гектар майдондан 80 тонна пахта териб олинди. Теримчиларга маҳалланинг нуроний отахон ва онахонлари ҳам ҳамроҳ бўлиб, теримда қатнашмоқдалар.
Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов ушбу отряд теримчилари билан учрашиб, илғор теримчилар ва нуронийларга эсдалик совғаларини топширди. 
Эгамова Жамилахон ая: "Гарчи нафақага чиққан бўлсам-да ҳали кучдан қолганимча йўқ, ёшлар билан тенгма-тенг пахта теряпман", -дея ҳазиллашди. 
Туман раҳбари барча теримчиларга, жумладан энг илғорлари Раимова Одинахон ва Қўчқарова Эъзозхонларга алоҳида миннатдорчилик билдирди ва хирмонга барака тилади.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ