Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ТОМОША" МФЙДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-09-21 21:54:01    228

PDF yuklash
Chop etish


Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов барча секторлар раҳбарлари билан биргаликда бугун “ТОМОША” МФЙ ҳудудидаги Баркамол авлод болалар марказида сайёр қабул ўтказди. 
Сайёр қабулда 40 нафар фуқаролар қатнашиб, ичимлик суви, электр энергияси таъминотини яхшилаш, ободонлаштириш, моддий ёрдам кўрсатиш сингари мурожаатлар алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида қабул қилиниб, масалага ечим топиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш чоралари белгиланди.
Фуқаролар томонидан 30 та мурожаат келиб тушган бўлса, 10 таси шу ернинг ўзида ҳал этилиб, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.  Қолган мурожаатлар белгиланган тартибда тегишли масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ