Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида демографик хусусиятларини аниқлаш

×

 2021-09-22 12:04:24    171

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолининг “жинси”, “ёши” ва “никоҳ ҳолати” демографик хусусиятлари турли хил ижтимоий-иқтисодий ва демографик масалаларни тушунишга ёрдам бериш учун рўйхатга олиш бошқа маълумотларини таснифлаш ва уларни тақдим этишда муҳим ҳисобланади. Жинс ва ёшга келсак, бу маълумот рўйхатга олиш доирасида сўров билан қамраб олинадиган ҳар бир шахс бўйича маълумот йиғилиши шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда, бундай маълумотлар тугалланмаган ҳолларда, “аниқланмаган” жавоб вариантини олдини олиш мақсадида шартли ёки қўшимча белгилардан фойдаланиш тавсия этилади.   Рўйхатга олиш миллий ва субмиллий даражаларда туғилишни баҳолашни самарали тарзда ҳисоблаш учун маълумотларни тўплаш имконини беради. Рўйхатга олиш доирасида туғилишни ўрганиш аҳолининг табиий ҳаракати статистикасининг ишончли тизимига эга бўлмаган мамлакатларда, унинг маълумотларини ҳисоб лаш учун тақдим этиш имконияти туфайли бошқа ҳолларда мумкин бўлмаган аҳолининг табиий ҳаракати кўрсаткичларини ололмаслиги учун жуда муҳим ҳисоб ланиб, ҳатто туғилишни тўлиқ рўйхатга олиш тизимига эга мамлакатлар ҳам, баъзи бир саволларни (“тирик туғилган болалар” сони, “яшаётган болалар”, “никоҳга кириш ёши”) қўшиш фойдали ҳисобланади. Негаки, регистр маълумотларида мавжуд бўлмаган маълумотларни, жумладан, ижтимой-иқтисодий хусусиятларини акс эттирган жадвалларни олиш имконини беради.
Рўйхатга олиш доирасида ҳар бир шахснинг жинсини рўйхатдан ўтказиш керак. Аҳолининг жинси, ёши билан бирга, аҳоли сонининг бошқа хусусиятлари билан кўпинча ўзаро таснифланган рўйхатга олиш белгисидир. Шу билан бирга, ушбу учун ажратилган ячейка иложи борича тўлиқ ва аниқ тўлдирилиши жуда муҳимдир. Агар маълумот бўлмаса, жинси бошқа шахс ёки уй маълумотларига асосланган ҳолда аниқланиши керак.  Рўйхатга олиш варақасида ҳар бир шахснинг жинси (эркак ёки аёл) рўйхатга олиниши керак (ёки рўйхатга олиш регистрларидан фойдаланадиган мамлакатларда тегишли маъмурий манбалардан олинган). Аҳоли жинси кесимида маълумотларнинг тақсимланиши гендер статистикасини тузишнинг асосий талабларидан биридир. Кўпгина ижтимоий-иқтисодий ва демографик хусусиятларга кўра, рўйхатга олиш жараёнида тўпланиши мумкин бўлган маълумотлар, масалан, таълим, бандлик ҳолати, никоҳ ҳолати, миграция, ногиронлик ва уй-жой шароитлари, одатда, жинсга қараб фарқ қилиши мумкин. Аҳоли жинси ёши билан бир қаторда, рўйхатга олиш ва бошқа тадқиқотлар доирасида шахслар ҳақида йиғиладиган, шунингдек, бошқа маъмурий ҳисоб лар тизимида юритиладиган ва ушбу кўрсаткичларни бошқа кўрсаткичлар билан бирлаштиришда аҳолининг кўпгина ижтимоий, демографик хусусиятларини таҳлил қилишга асос яратади.

У.Маҳмудов,Фарғона вилояти статистика бошқармаси бош мутахассиси.