Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФУРҚАТ ТУМАНИДА ЯНА БИР ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-09-22 18:14:08    190

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215 қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билимли ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада янги тизим жорий қилинди.
Ҳабарингиз бор, жорий йилнинг 21-август куни Ҳуррият Комилова Қўқон шаҳридаги  12-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб, "Меҳрибон қалб" номли оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйган эди. 
Ушбу эзгу ишлир давоми сифатида, бугун  Фурқат  туманидаги Ободон қишлоғида яна бир оилавий болалар уйи очилди.  Савобталаб инсон Назокатхон Комилова Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 6 нафар қизалоқларни ўз тарбиясига олиб, уларга оналик меҳрини, оила тафтини беришга киришди. 
Оилавий болалар уйининг очилиш тадбирида Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов, Миллий гвардиянинг Қўқон бўйича раҳбари Абдунаби Ғофуров, 12-сонли Меҳрибонлик уйи раҳбари Аброр Хўжақулов, ҳоким ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Сўзга  чиққанлар муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан ташкилланаётган оилавий болалар уйлари халқимизга хос бўлган бағрикенглик, болажонлик ва инсонийлик фазилатларини янада намоён этишга, болаларни оила муҳитида тарбиялаб, уларни комил инсонлар қилиб вояга етказишда катта аҳамиятга эгалигини таъкидлаб, янги муҳитда ҳаётини давом эттирадиган болажонларга келажакда бахт ва омадлар тиладилар.


Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ